12:56 / 04.05.2017
7 849

Президент Қарори билан Ўзбекистонда янги телерадиоканал ташкил этилади

Президент Қарори билан Ўзбекистонда янги телерадиоканал ташкил этилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий телерадиокомпания таркибида “Ўзбекистон 24” ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади деб “Daryo.uz” хабар бермоқда.

Хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўладиган ва бутун республика бўйлаб кун-у тун эфирга узатиладиган янги канал ишга туширилишидан кўзда тутилган мақсад аҳолига холис ва ишончли ахборот етказиш, мамлакат медиаҳудудини сифатли ахборот-таҳлил маҳсулоти билан бойитиш, мамлакат ва хорижда юз бераётган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳасидаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиш эканлиги билдирилмоқда.

Давлат органлари масъул раҳбарларининг аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотини йўлга қўйиш, шарҳловчилар, экспертлар, академик доиралар вакилларини жойлардаги долзарб масалалар ва фуқароларнинг муаммоларини муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун жалб этилиши ҳам “Ўзбекистон 24” вазифалари сирасига киради.

Мазкур қарор билан “Диёр” телеканали ва “Тошкент” радиоканали тугатилади, уларнинг частоталари ҳамда штат бирликлари янги канал ихтиёрига ўтади. “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг штат бирлиги 251 кишидан иборат бўлиши кўзда тутилган.

“Ўзбекистон 24” SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Янги канал яқин ойларда эфирга чиқиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент Қарори билан Ўзбекистонда янги телерадиоканал ташкил этилади