23:36 / 04.05.2017
6 777

Чорраҳаларда тўхташ чизиғини босган ҳайдовчиларга солинадиган жарималар ўзгартирилиши мумкин

Чорраҳаларда тўхташ чизиғини босган ҳайдовчиларга солинадиган жарималар ўзгартирилиши мумкин
2017 йил 4 май куни Тошкент ИИББда одатдагидек матбуот брифинги бўлиб ўтди. Унда, шаҳар ички ишлар бўлимлари томонидан жиноятчиликни олдини олиш, профилактика ва бошқа белгилаб олинган йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати билан ҳамкорликда чорраҳаларда светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиб кетганлик ва тўхташ чизиғини босиб тўхтаганлик учун жарималар миқдорини ўзгартириш масаласини ўрганиб чиқиб, таклифлар ишлаб чиқади. Бунда қонунбузарликларни содир этган вояга етмаганлар ҳамда 60 ёшдан ошганларга нисбатан жазоларни енгиллатиш бўйича Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган тамойиллар эътиборга олинади.

Бу ҳақда Тошкент ИИББ брифингида иштирок этган Олий Мажлис Сенати аъзоси Ботир Матмуратов маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чорраҳаларда тўхташ чизиғини босган ҳайдовчиларга солинадиган жарималар ўзгартирилиши мумкин