09:05 / 07.05.2017
10 575

Олий тиббий таълим муассалари 6 йиллик таълим тизимига ўтади

Олий тиббий таълим муассалари 6 йиллик таълим тизимига ўтади
Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорни имзолади, деб Kun.uz сайтида хабар берилди.

Мазкур ҳужжат қабул қилинишидан мақсад - тиббий таълим сифатини ошириш, олий ва ўрта махсус профессионал тиббий таълим тизимини энг яхши халқаро тажрибалар даражасида босқичма-босқич шакллантириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди:

- тиббий таълим муассасалари, шунингдек ОТМдан кейинги таълим тизими, мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг услубий бошқаруви орқали тиббий кадрларни тайёрлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

- олий ва ўрта махсус профессионал тиббий таълим, малака ошириш учун давлат таълим стандартлари ва талабларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;

- соғлиқни сақлаш мутахассисларини қайта тайёрлаш, шунингдек олий тоифали илмий-педагогик тиббий кадрларни тайёрлаш;

- ўқиш даврида профиль ва ихтисослашган предметлар, клиник таълим тажрибаси бўйича ўқув машғулотларини кенгайтириш ҳисобига тиббий таълим муассасаларида таҳсил олувчи ўқувчи ва талабаларнинг назарий ҳамда амалий тайёргарлигини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;

- тиббиётни ривожлантиришнинг замонавий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқотларини ўтказиш учун профессор-педагоглар таркиби, бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда клиник ординаторларни кенг жалб қилиш;

Қарор қуйидагиларни кўзда тутади:

- тор мутахассисликлар бўйича олий тоифали тиббий кадрларни тайёрлашни кенг йўлга қўйиш тизими: магистратура таълими - 2-3 йил;

- клиник ординатура мутахассисликлари бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими - 2 йил;

- бакалавр босқичида таълимнинг клиникагача ва клиник блоклар бўйича ўқув соатлари улушини 85 фоизга ошириш, шу жумладан клиник таълим тажрибаси учун гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий блоклар бўйича ўқув соатларини таълим даврининг умумий ҳажмидан 7 фоизгача қисқартириш.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус профессионал тиббий таълимнинг йўналишлари белгилаб берилди - "ҳамширалик иши", "стоматология иши", "тиббий профилактика", "лабаратория диагностикаси" ва "фармация".

Ҳозирда бакалаврнинг "даволаш иши", "профессионал таълим" (даволаш иши), "ҳарбий-тиббий таълим" (даволаш иши), "педиатрия иши" йўналишлари бўйича таҳсил олаётган 2-5 курс талабалари учун таълим 6 йиллик асосий тиббий таълимни таъминловчи мослаштирилган ўқув режалари бўйича ўтказилади.

Шунингдек тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга бу борада бир қатор вазифалар юклатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Олий тиббий таълим муассалари 6 йиллик таълим тизимига ўтади