20:31 / 07.05.2017
6 781

Ўзбекистон йўлларида автотранспорт назорати пайдо бўлади

Ўзбекистон йўлларида автотранспорт назорати пайдо бўлади
Ўзбекистон автомобиль ва транспорт агентлиги мамлакат йўлларидаги вазиятни ҳам назорат қилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида автомобилда ташув хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги Низом лойиҳаси муҳокамага қўйилган, деб ёзади Kun.uz сайти.

Автоинспекция йирик йўловчи ва юк ташиш масканларида (темир йўл вокзаллари ва станциялари, дарё портлари, метрополитеннинг сўнгги бекатлари, йўналишлардаги сўнгги ва оралиқ бекатларда) амалга оширилади. Инспекция автомобилларига «Автотранспорт назорати» ёзуви, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги логотипи туширилади, улар қизил-кўк маёқ ҳамда овозкучайтиргичлар билан жиҳозланади.

Агар автоинспекция қонун бузилиши ҳолатини аниқласа, икки нусхада баённома тузилиб, баённомалардан бири ҳайдовчига, иккинчиси эса тегишли бошқармага топширилади. Назоратчи шахснинг имзоси унинг шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади. Қоида бузган шахс баённоманинг ҳар икки нусхасига имзо қўйиши шарт ҳисобланади. Баённомага имзо чекиш рад этилганида эса бу ҳақида тегишли ёзув киритилади.

Қонун бузилиши ҳолати аниқланмаган ҳолларда назоратчи шахс йўл варақасига (хориж автотранспорт воситаси учун рухсатнома бланкасининг орқа томонига) назоратдан ўтказилгани ҳақидаги штампни босиб, ҳисоб юритиш ва рўйхатга олиш журналларига тегишли ёзувларни қайд этади.

Босилган штамп текширилган транспорт воситасининг манзилга қадар қайта текширувларсиз бориши учун асос бўлади.

Инспекция ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида йўл ҳаракати иштирокчиларига аниқ кўринадиган ва қоидабузарликни ўз вақтида бартараф этиш имкониятини берадиган жойни танлаши шарт. Қоронғу ва кўриш чекланган вақтларда назоратчи йўлнинг ёритилган қисмида туриши ҳамда нурланувчи таёқча ва нур қайтарувчи либосда бўлиши лозим ҳисобланади.

Ишлаб чиқилган низом қуйидаги ҳолатларда ишлатилаётган автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди:

Табиий офат ва унинг оқибатларини тугатишда ёки қутқарув операцияларида;

Ўрганиш учун бошқариш пайтида;

Шахсий мақсадларда йўловчиларни ва юкларни нотижорий ташишда;

Қуролли кучлар, фуқаро мудофааси бўлинмалари, ёнғин ўчириш ва жамоат тартибини сақлаш кучлари билан;

Фойдаланишга топширилмаган янги ёки реконструкция қилинаётган транспорт воситасини пухта ишлаш, таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш доирасида йўл синовларини ўтказишда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон йўлларида автотранспорт назорати пайдо бўлади