21:59 / 08.05.2017
8 266

Ички ишлар вазири: Фуқароларга қўполлик қиладиган ходимларга сафимизда ўрин йўқ

Ички ишлар вазири: Фуқароларга қўполлик қиладиган ходимларга сафимизда ўрин йўқ
Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов хизмат вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилаётган ва фуқароларга қўпол муносабатда бўлаётган ички ишлар ходимларини танқид қилди.

“Sof.uz” нашрининг ёзишича, Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида ўтган катта йиғилишда касбига нолойиқ ички ишлар ходимлари хусусида видеоролик ҳам намойиш этилган.

“Бу хизмат кийими сизларга ҳудудингизда ўзингизни кўз-кўз қилиш, фуқароларга қўпол муомала қилиш учун берилмаяпти. Сизлар ҳудудда осойишталикни таъминлашга, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга, жиноятларнинг олдини олишга биринчи галда жавобгарсиз”, деган вазир А.Азизов.

Йиғилишда вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга қонуний чора кўриш юзасидан кўрсатма берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ички ишлар вазири: Фуқароларга қўполлик қиладиган ходимларга сафимизда ўрин йўқ