22:51 / 11.05.2017
5 897

Уч ойда 50 мингдан ортиқ хорижликларга юртимизга кириш визаси берилди

Уч ойда 50 мингдан ортиқ хорижликларга юртимизга кириш визаси берилди
Жорий йилнинг январь — март ойлари давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва хориждаги конcуллик муассасалари томонидан 52 224 нафар чет эл фуқароларига кириш визалари берилган. Уларнинг 19 197 нафарини сайёҳлар ва 8 613 нафарини бизнесменлар ташкил этади. Бу ҳақда вазирлик маълумотларига асосланиб Hordiq.uz хабар беради.

Таҳлилларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кириш визалари кўрсаткичи 6 фоизга ўсган. Сайёҳлик визалари ҳажми 13 фоизга ортган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг сайёҳлик компаниялари 40 та халқаро кўргазмаларда қатнашиб, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Уч ойда 50 мингдан ортиқ хорижликларга юртимизга кириш визаси берилди