07:01 / 17.05.2017
8 450

Президент ва биринчи хонимнинг Хитой сафаридан норасмий суратлар

Президент ва биринчи хонимнинг Хитой сафаридан норасмий суратлар
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда президентнинг рафиқаси, мамлакат биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева 11-15 май кунлари давомида Хитой пойтахтида бўлди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Президент Хитой раҳбари Си Жинпингнинг таклифига биноан 11-13 май кунлари ушбу давлатда давлат ташрифини амалга оширди, 14-15 май кунлари эса Пекинда 29 давлат раҳбарлари қаторида «Бир макон, бир йўл» иқтисодий форумида қатнашди.

Қуйида Шавкат Мирзиёевнинг форум доирасида Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев билан учрашувлари фотосуратлари келтирилган.




Форум ўтаётган вақтда иштирокчи давлатларнинг турмуш ўртоқлари мезбон давлатнинг биринчи хоними Пэн Лиюань таклифи билан Пекинда жойлашган дунёдаги энг катта сарой комплекси — Ёпиқ шаҳарда бўлишди. Меҳмонларга сарой-музей тарихи ҳақида ҳикоя қилинди, улар қадимий осори-атиқларни кўздан кечиришди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент ва биринчи хонимнинг Хитой сафаридан норасмий суратлар