Чимён МДҲнинг ёзги фаол ҳордиқ учун энг яхши масканлари бешлигида қайд этилди. «ТурСтат» таҳлил агентлиги шунга доир маълумоти билан бўлишди.
МДҲнинг фаол ҳордиқ учун энг машҳур курортлари бешлигида қуйидаги тоғли масканлар номи келтирилган:
1. Чимбулоқ (Қозоғистон);
2. Шохдоғ (Озарбойжон);
3. Цахкадзор (Арманистон);
4. Чимён (Ўзбекистон);
5. Қоракўл (Қирғизистон).
Фаол ҳордиқ - тоққа чиқиш (треккинг), жиппинг, тоғ велосипедлари (маунтинбайк) ва квадроциклларда учиш, отда сайр қилиш, СПА ва фитнесни ўз ичига олади.
Рейтинг меҳмонхоналарни онлайн-банд қилиш тизимига оид маълумотларни таҳлил қилиш натижалари бўйича тузилган.
ТурСтат маълумотларига кўра, сайёҳлар тоғли курортлардаги фаол ҳордиқ учун ўртача 7 кун ажратишади.
Энг ҳамёнбоп фаол ҳордиқ олиш мумкин бўлган масканлар сифатида Қирғизистоннинг Қоракўл ва Ўзбекистоннинг Чимён масканлари эътироф этилган - бу ерларда яшаш ва овқатланиш суткасига 70 доллардан арзонроққа тушади. Энг қиммат ҳордиқ чиқариш маскани эса - Чимбулоқ (Қозоғистон) - суткасига 100 доллардан зиёд маблағ керак бўлади. Шохжоғда бу кўрсаткич - 90 доллар, Цахкадзорда эса - 80 доллар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди