Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради

Узбекистон 19-05-2017, 07:36 407
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 19—20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.