09:40 / 21.05.2017
7 102

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимухамедов имзолаган ҳужжатлар нималардан иборат?

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимухамедов имзолаган ҳужжатлар нималардан иборат?
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг ўзаро музокараларидан кейин "Аваза" конгресс-марказида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Икки давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди, деб ёзади Kun.uz нашри:

- Туркманистон энергетика вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" АЖ ўртасида электр энергияни транзит қилиш ва узатиш ҳақидаги ҳамфикрлик Меморандуми;

- Туркманистоннинг атроф-муҳит ва ер захираларини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик келишуви;

- Туркманистон спорт давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари ва жанговар санъат турлари бўйича ўзбек спортчиларининг иштирокини ташкиллаштириш ҳақидаги баённома;

- "Туркменховаёллары" хизмати ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми;

- "Туркменнебит" давлат концерни ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми.

Томонлар, шунингдек, Ашхобод ва Тошкент шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш келишуви ҳамда Сейитназар Сейди номидаги Туркманистон давлат педагогика институти ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўртасида ҳамкорлик келишувини туздилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимухамедов имзолаган ҳужжатлар нималардан иборат?