13:23 / 21.05.2017
7 605

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёти банки президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёти банки президенти билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 май куни Ислом тараққиёти банки президенти Бандар Ҳожар билан учрашди. Учрашув Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига таршифи доирасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Томонлар Ўзбекистон ва ИТБ ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув вақтида ҳамкорликни янада ривожлантириш, уни янги даражага кўтариш учун улкан салоҳият мавжудлиги қайд қилинди. Янги лойиҳаларни тайёрлаш, ҳамкорлик кўламини кенгайтириш мақсадида турли даражадаги делегациялар билан алмашиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Томонлар, шунингдек, ИТБнинг Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида инсониятнинг тараққиёти учун бебаҳо ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этишдаги иштироки истиқболлари ҳақида фикрлар алмашдилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар натижаларига кўра Ўзбекистон ҳукумати ва ИТБ ўртасидаги Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказини яратиш ҳақидаги ҳамфикрлик Меморандуми имзоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёти банки президенти билан учрашди