Озодбек Назарбеков «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди

  • Узбекистон
  • 6-12-2014, 13:03
  • 3 284
  • Озодбек Назарбеков «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди

    Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди. Бу мукофотни у Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов қўлидан қабул қилиб олди. Тақдирлаш маросими «Оқсарой» қароргоҳида бўлиб ўтди, деб «Kun.uz» хабар бермоқда.

    «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.