«Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» ва «Таҳлилнома», «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт» ва «Ёшлар»нинг «Давр» информацион дастурлари ёпилади. Бу ҳақда UZ24 нашри Миллий телерадиокомпанияга таяниб хабар тарқатмоқда.
Барча ахборот-таҳлилий дастурлар «Диёр» канали ва «Тошкент» радиоканали негизида ташкил этилган «Ўзбекистон 24» телеканали орқали куну тун эфирга узатилади. Янги каналнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум.
«Ахборот», «Пойтахт» ва «Давр» дастурлари намойиши «Ўзбекистон 24» фаолияти бошлангунига қадар давом этади.
Президент май ойи бошида Миллий телерадиокомпания таркибида «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади ҳамда мамлакат ва хорижда юз бераётган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳасидаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиб боради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар