21:23 / 30.05.2017
7 232

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти бўлмиш president.uz сайтининг дизайни ўзгарди ва фойдаланиш учун янада қулай кўринишга келтирилди.

Веб-сайтда мамлакат президенти томонидан эълон қилинган фармон, қарор ва фармойишлар бериб борилади. Бундан ташқари, президентнинг хориж ва мамлакат бўйлаб қилган сафарлари ҳамда истиқболдаги режалари ёритиб берилади.

Веб-сайт “Президент”, “Ўзбекистон”, “Воқеалар”, “Ҳужжатлар”, “Медиатека” ва “Боғланиш” каби рукнлардан иборат бўлиб, мавзулар ҳам рукнларга монанд жойлаштирилган.

Бундан ташқари, мазкур сайт орқали Президентнинг шахсан ўзига мурожаат юбориш имконияти тақдим этилган. Қолаверса, “Воқеалар тақвими” орқали бошқа маълумотлар билан ҳам танишиш мумкин.

Янги веб-сайт олдингисига қараганда замонавий ва қулай дизайнга эга тарзда шакллантирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти ўзгарди