19:05 / 31.05.2017
6 099

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилган.

Мазкур ҳужжатда Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2 ой муддатда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш учун мурожаат қилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик маълумотлар базасини шакллантириш бўйича белгиланган тартибда таклифни киритиши белгиланган.

Маълумот учун, Конституциянинг 93-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари белгиланган бўлиб, 22-бандга кўра, у «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади».

Бундай мақом халқаро ва миллий қонунчиликда ҳуқуқбузарлик сифатида кўрилмайдиган ҳаракатлари учун ўз юртида таъқиб этилаётган шахсларга тақдим этилади.

Сиёсий бошпана тақдим этишни сўраб берилган арзнома 1 йил муддат ичида кўриб чиқилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади