12:13 / 02.06.2017
8 897

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 июнь куни Андижон вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 1 ноябрь куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашувда вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли режа ва мақсадларни баён қилган эди.

Давлатимиз раҳбари Андижонга ташрифи давомида ана шу режалар, Ҳаракатлар стратегияси ижроси, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди