03:59 / 09.06.2017
6 218

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Россия ва Қозоғистонга янги рейслари жорий этди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Россия ва Қозоғистонга янги рейслари жорий этди
Ёзги навигация мавсумида талабнинг ошиши муносабати билан 5–27 июль учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Қозон, Санкт-Петербург, Москва ва Остона шаҳарларига қўшимча рейслар жорий этди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида берилган маълумотга асосланиб Дарё нашри маълум қилди.

Рейслар графиги қуйидагича:

Қозонга — пайшанба кунлари (маҳаллий вақт билан):

HY 697 Тошкент 07:30 – Қозон 09:00;

HY 698 Қозон 11:00 – Тошкент 16:20.

Тошкент–Остона–Тошкент — шанба кунлари:

HY 721 Тошкент 12:45 – Остона 15:45;

HY 722 Остона 16:45 – Тошкент 17:45.

Қарши–Санкт-Петербург–Қарши— чоршанба кунлари:

HY 639 Қарши 08:50 – Санкт-Петербург 12:05;

HY 640 Санкт-Петербург – 13:35 Қарши 20:30.

Қарши–Москва–Қарши— чоршанба кунлари:

HY 605 Қарши 21:55 – «Домодедово» 00:10;

HY 606 «Домодедово» 01:40 – Қарши 07:40.

Барча рейслар Airbus А-320 ва Boeing V-757 авиалайнерларида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Россия ва Қозоғистонга янги рейслари жорий этди