07:36 / 18.06.2017
8 382

Самарқанддаги собиқ завод ўрнида Samarkand city эркин туристик ҳудуди ташкил этилади

Самарқанддаги собиқ завод ўрнида Samarkand city эркин туристик ҳудуди ташкил этилади
«Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи мобайнида шаҳардаги Амир Темур кўчасида жойлашган «Алпомиш» МЧЖ (собиқ «Красный двигатель» заводи)нинг бино ва иншоотларини ҳамда улар жойлашган ва туташган ер майдонларини Самарқанд шаҳар ҳокимлиги балансига берилиши ва «Алпомиш» МЧЖга тенг қийматли бино-иншоотлар берилиши ёки унинг қийматини белгиланган тартибда тўланиши белгилаб берилган эди», — деди Самарқанд шаҳар ҳокими В.Раҳимов 16 июнь куни журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойиши асосида «Алпомиш» МЧЖнинг бино ва иншоотларини қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ҳудудда тўлиқ хатлов ишлари олиб борилди.

МЧЖнинг бино ва иншоотларини, улар жойлашган ҳамда туташган ер майдонларини шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Вилоят ҳокимлиги, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва «Алпомиш» МЧЖ таъсисчилари (улар орасида россиялик ва хитойлик тадбиркорлар ҳам бор) ўртасида келишув баённомаси тузилди.

«Алпомиш» МЧЖга Гагарин кўчасидаги 3582 кв. метр бўлган 5 қаватли маъмурий бино ва ёрдамчи бино-иншоотларга доимий эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.

«Алпомиш» МЧЖнинг ҳудудида Samarkand city эркин туристик ҳудудини ташкил қилиш, лойиҳани амалга ошириш муддатини, молиялаштириш манбаларини, лойиҳа ижрочиларини, завод ҳудудини янги қурилиш ишларига тайёрлаш механизмларини аниқлаш бўйича топшириқлар ижроси тегишли тартибда олиб борилмоқда, деди шаҳар ҳокими В.Раҳимов матбуот анжуманида.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «Алпомиш» МЧЖ ҳудудида Samarkand city эркин туристик ҳудудни ташкил этиш бўйича концепция ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлигига, Давлат қурилиш ва архитектура қўмитасига, ТИФ «Миллийбанк»ка келишиш учун киритилган.

Samarkand city эркин туристик ҳудудида замонавий меҳмонхоналар ва бошқа туристик инфратузилма объектларининг қурилишини молиялаштириш учун хорижий стратегик (Жанубий Корея, Туркия ва Хитой) ҳамда маҳаллий инвесторларни жалб қилиш бўйича амалий ишлар бошланди, деди бу борадаги сўзларини якунлар экан, Самарқанд шаҳар ҳокими Воҳид Раҳимов.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқанддаги собиқ завод ўрнида Samarkand city эркин туристик ҳудуди ташкил этилади