14:49 / 19.06.2017
10 042

Японияга виза олиш осонлаштирилди

Японияга виза олиш осонлаштирилди
Япония томони Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлган шахслар томонидан Японияга қисқа муддатли виза (90 кундан ошмаган муддатга) олиш учун ариза бериш тартибининг соддалаштирилгани ҳақида расман хабардор қилди.

ТИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, соддалаштирилган тартиб қуйидагиларни ўз ичига олади:

1. Ишбилармонлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган, маданият ва интеллектуал меҳнат арборлари учун сафар қилиш соҳаларини кенгайтириш. Фуқаро айни шу виза билан Японияга қайта ташриф буюрганда ундан туристик мақсадларда ҳамда қариндош ва танишларини зиёрат қилиш мақсадларида фойдаланиши мумкин.

2. Давлат ташкилотлари, Япония фонд бозорларида рўйхатга олинган ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган компаниялар ходимларига ҳамда Японияга аввал ҳам ташриф буюрган аризачиларнинг кўп марталик қисқа муддатли визалари амал қилиш муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади.

3. Бир марталик қисқа муддатли виза олиш учун ариза билан мурожаат қилинганда кафолатлаш тизими бекор қилинади.

Керакли ҳужжатлар рўйхати ва ариза билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси веб-сайтидан олишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Японияга виза олиш осонлаштирилди