00:13 / 20.06.2017
6 602

Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада водийга боради

Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада водийга боради
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 23 июнь куни Фарғона вилоятига боради.

«Кун.uz» манбаси берган маълумотга кўра, айни вақтда вилоят ҳудудида ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент шу пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Андижон вилоятларига ташрифлар уюштирди, у ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турли учрашувлар ўтказиб, амалга оширилиши лозим лойиҳалар юзасидан тавсиялар бериб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада водийга боради