22:39 / 22.06.2017
16 251

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ички рейслар учун махсус нархлар белгилади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ички рейслар учун махсус нархлар белгилади
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (МАК) қатор ички рейслар учун реклама тарифларини эълон қилди. Бу ҳақида авиакомпания сайтида хабар берилди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Тошкентдан Андижон, Фарғона, Наманганга бориш ва қайтиш йўналиши бўйича реклама тарифи амал қилиши тўғрисида хабар қилади. Ушбу йўналишларда бир томонга чипта нархи йиғимларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 17 EURO'ни ташкил қилади. Ўзбекистон резидентлари учун тўлов ЎзР МБнинг авиачипталарни сотиш кунидаги курси бўйича сўмда амалга оширилади", - дейилади МАК хабарида.

Бундан ташқари, МАК сайтида Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишига нисбатан ҳам реклама тарифи жорий қилингани маълум қилинган. Бу йўналишдаги авиачипта нархи йиғимларини қўшиб ҳисоблаганда 50 EURO'ни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ички рейслар учун махсус нархлар белгилади