АҚШ президенти Дональд Трамп Рамазон Ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига табрик йўллади. Табрик матни 27 июнь куни ЎзА сайтида эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
Жаноби Олийларига
Президент Жаноби Олийлари!
Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз.
Муқаддас Рамазон ойида Америка Қўшма Штатларидаги мусулмонлар бутун дунё мусулмонлари қатори имон-эътиқод ва хайр-эҳсон амалларига алоҳида эътибор қаратдилар. Америка Қўшма Штатларида мусулмонлар қўшниларга ва жамиятнинг турли табақалари вакилларига ёрдам бериш ҳамда қўллаб-қувватлашдек эзгу анъанани давом эттирган ҳолда, байрамни оила аъзолари ва дўстлар даврасида нишонладилар.
Мазкур байрамни нишонлар эканмиз, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат ва эзгу ният каби фазилатлар аҳамиятини янада теран англаймиз. Шу муносабат билан Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан ана шу қадриятларни эъзозлашга қаратилган умумий мажбуриятимизни яна бир бор таъкидлайди.
Сиз ва Ўзбекистон халқини яна бир бор байрам билан табриклайман! Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Дональд Ж.Трамп,
Америка Қўшма Штатлари Президенти “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди