15:06 / 12.07.2017
6 121

13 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

13 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 июль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-23, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, Наманган вилоятининг айрим туманларида дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, Наманган вилоятининг айрим туманларида дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 11-16, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 13 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?