23:55 / 12.07.2017
6 970

Ўзбекистон фуқаролари энди хорижга чиқиш учун алоҳида паспортга эга бўлишади

Ўзбекистон фуқаролари энди хорижга чиқиш учун алоҳида паспортга эга бўлишади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республика фуқаролари учун хорижга чиқиш паспортларини жорий этиш бўйича мутасадди органлар олдига аниқ ва муайян чораларни ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.

Президентнинг 2017 йил 11 июлда қабул қилинган «Миграцион жараёнлар ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги Қарорига мувофиқ, Давлат идоралари бир ой муддат ичида хорижий давлатларга чиқиш паспортини жорий этиш учун асосланган таклифларни киритиши лозим.

Ушбу қарор Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

«Бир ой муддат ичида хорижга чиқиш паспортини жорий этишнинг аниқ босқичлари, муддатлари, техник шартлари ва молиявий харажатларини назарда тутувчи, асосланган таклифлар киритилсин», — дейилади ҳужжатда.

Қарорга кўра, таклифларни ишлаб чиқиш билан Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси шуғулланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигига қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни ажратиш вазифаси юклатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон фуқаролари энди хорижга чиқиш учун алоҳида паспортга эга бўлишади