Молия вазирининг биринчи ўринбосари истеъфога чиқарилди, у бу лавозимда 1990 йилдан буён ишлаган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Молия вазирининг биринчи ўринбосари истеъфога чиқарилди, у бу лавозимда 1990 йилдан буён ишлаган

Узбекистон 13-07-2017, 22:09 745
Молия вазирининг биринчи ўринбосари истеъфога чиқарилди, у бу лавозимда 1990 йилдан буён ишлаган
Татьяна Николаевна Гуськова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти расмий сайтида хабар берилган.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги ПҚ-3131-сон қарорига мувофиқ Гуськова Татьяна Николаевна нафақага чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди», — дейилади хабарда.

Гуськова 1950 йилда туғилган, 1971 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. У Ўзбекистон молия вазири биринчи ўринбосари лавозимида 1990 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг майида Аҳадбек Ҳайдаров, июнь ойида Абдуҳафиз Каримов Ботир Хўжаевга ўринбосар этиб тайинланганди.

Айни вақтда вазирлик сайтида Аҳадбек Ҳайдаров вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида кўрсатилган.

Аҳадбек Ҳайдаров вазирнинг ўринбосари сифатида ижтимоий соҳа, илм-фан, бошқарув органларини молиялаштириш масалаларини ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини назорат қилиб келаётганди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Аҳадбек Ҳайдаров «Микрокредитбанк» АTБ Бошқарув раиси бўлиб ишлаган.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.