Ўзбекистон Қозоғистон порти орқали ташувларни амалга оширади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон Қозоғистон порти орқали ташувларни амалга оширади

Узбекистон 15-07-2017, 08:48 540
Ўзбекистон Қозоғистон порти орқали ташувларни амалга оширади
Ўзбекистон ва Қозоғистон томони Ўзбекистон юкларини Қозоғистоннинг Каспий денгизидаги Курик порти орқали ташиш ишларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Бу масала Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ва "Қозоғистон темир йўли" компанияси раҳбари Канат Алписбоевнинг Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон компанияси хабар қилмоқда.

Ўзбекистондан келтирилган юклар Курик портидан Озарбойжон, Россия ва Эрон портларига келтирилиши мумкин.

Учрашув чоғида темир йўл транспортида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.