Тошкентда яна бир янги боғ барпо этилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда яна бир янги боғ барпо этилади

Узбекистон 17-07-2017, 11:39 720
Тошкентда яна бир янги боғ барпо этилади
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Юнусобод туманида ташрифи жараёнида Бўзсув канали бўйида барпо этиладиган ушбу боғ лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Соф.уз хабар қилди.

Боғда китоб ўқиш учун махсус жойлар, фавворалар, амфитеатр, кўргазма павильонлари, спорт ва соғломлаштириш зоналари, камончилар ва ҳаваскор балиқчилар клублари ташкил этилади, замонавий аттракционлар ўрнатилади. Боғ ҳудудга туташ Шаҳидлар хотираси хиёбони билан ўзаро уйғунлик касб этади.

Шавкат Мирзиёев бу ерни маданият ва маънавият масканига айлантириш, ёшлар, китобхонлар учун барча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Боғни барпо этишда табиий рельефдан оқилона фойдаланиш, турли дарахт ва гулзорларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.