14:50 / 19.07.2017
8 062

Наманган шаҳрида ноқонуний қурилган бинолар бузиб ташланди

Наманган шаҳрида ноқонуний қурилган бинолар бузиб ташланди
Шаҳар ҳудудида ноқонуний қурилиш объектлари "болалаб" кетган. Оёқ босгани жой йўқ. Қаёққа қараманг, ошхона, сартарошхона, дорихона, "пайнет" шохобчалари, новвойхона... Бундай объектларни тартибга келтириш зарур. Масалан, шаҳардаги биргина "Лагман-хаус" ошхонаси, кўплаб новвойхоналар санитария-эпидемиология талабларига умуман жавоб бермайди. Бу ҳақда Namnews хабар берди.

Биласиз, Наманган шаҳрининг Ғирвонсой кўчаси бошида (халқ тили билан айтганда, “Танка”нинг тагида) “Лавашхона”, “Мантихона” номлари билан машҳур хўрандахона бор эди.

24 соат ишлаб, айниқса, туни билан тарбияси оғир ўспиринлар ва ёшлар масканига айланаёзган бу объект ва унга туташ бошқа шу каби ноқонуний қурилмалар, шунингдек, Миллий банк атрофидаги бундай қурилмаларни бузиш бўйича халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатларининг ташаббуси фаоллар томонидан қўллаб-қувватланди. Ўтган уч кун ичида "биноча"лар таг-туги билан йўқотилиб, текислаб қўйилди. Шаҳар кўчаларини тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наманган шаҳрида ноқонуний қурилган бинолар бузиб ташланди