20:30 / 21.07.2017
7 367

“Ўзбекистон 24” канали қачондан иш бошлаши маълум қилинди

“Ўзбекистон 24” канали қачондан иш бошлаши маълум қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий телерадиокомпания таркибида Хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўладиган ва бутун республика бўйлаб кун-у тун эфирга узатиладиган “Ўзбекистон 24” ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

МТРК таркибида ташкил этилаётган “Ўзбекистон 24” ахборот-таҳлилий телерадиоканали қачондан иш бошлаши маълум қилинди.

Янги канал душанба 24 июль соат 10:00 дан ўз эфирларини узата бошлайди. Худди шу куни “Ўзбекистон 24” радиоканали ва www.Uzbekistan24 сайтлари ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Дастлаб телеканал эфирлари ёзиб олинган ҳолда кейинчалик эса тўғридан-тўғри узатилиши кўзда тутилган.

Янги радио ва телеканал “Диёр” телеканали ва “Тошкент” радиоканалларининг частоталарида эфирга узатилади.

Маълум бўлишича, “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг штат бирлиги 251 кишидан иборат.

Канал SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Мазкур каналларнинг ишга туширилишидан кўзда тутилган мақсад аҳолига холис ва ишончли ахборот етказиш, мамлакат медиаҳудудини сифатли ахборот-таҳлил маҳсулоти билан бойитиш, мамлакат ва хорижда юз бераётган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳасидаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиш эканлиги билдирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзбекистон 24” канали қачондан иш бошлаши маълум қилинди