16:04 / 24.07.2017
9 690

“Ўзбекистон-24” телеканали ўз фаолиятини бошлади

“Ўзбекистон-24” телеканали ўз фаолиятини бошлади
Аввалроқ, Ўзбекистонда янги ташкил этилган “Ўзбекистон-24” телеканали синов эфирларини бошлагани, 24 июлдан тўлиқ эфирга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Ваъдага содиқ қолган ҳолда бугун, 24 июль куни соат 10:00 да “Ўзбекистон-24” телеканали илк бор эфирга чиқди.

Айни дамда телерадиоканал орқали Ўзбекистон ҳаётидаги воқеалар жонли эфирда томошабинларга ҳавола этилмоқда.

Ўзбекистонда ОАВ соҳасининг ривожига қаратилаётган кенг қамровли эътибор туфайли сўнгги йилларда бу соҳада кўплаб муваффақиятли ишлар амалга оширилди. Мамлакатда давлат ва нодавлат ОАВларнинг кун сайин ортиб бориши мамлакатда ОАВга бўлган эътибор, ишонч ва эҳтиёжнинг, сўз эркинлигининг инъикосидир.

“Ўзбекистон-24” телеканалининг техник имкониятлари, студияси бошқа мамлакатларнинг жонли эфирга чиқадиган ахборот телеканаллари билан рақобатлашадиган даражада, десак муболаға бўлмайди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ўз блогларидаги чиқишлари орқали кўпчиликнинг эътиборига тушган блогерлар, интернет-журналистлар 23 июль куни “Ўзбекистон-24” телерадиоканали фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев ва Ўзбекистон МТРК раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов 24 июлдан ўз фаолиятини бошлайдиган информацион-таҳлилий телерадиоканал ва унинг имкониятлари, режалар борасида меҳмонларга маълумотлар бердилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзбекистон-24” телеканали ўз фаолиятини бошлади