17:03 / 25.07.2017
6 197

Порошенко Мирзиёевни Украинага таклиф этди

Порошенко Мирзиёевни Украинага таклиф этди
Украина президенти Петро Порошенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга 60 йиллик юбилейи муносабати билан йўллаган табригида уни ўз мамлакатига таклиф қилган.

«Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида муваффақиятли амалга оширилаётган ислоҳотлар мустақил Ўзбекистон тараққиётида янги босқич бўлади. Давлатни изчиллик билан модернизация қилиш мамлакатингизнинг халқаро обрўсини янада мустаҳкамлаш ва меҳнаткаш халқингиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда», деган Украина раҳбари.

У Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги амалий мулоқотни жадал ривожлантиришга ҳар икки томоннинг тайёр экани халқлар фаровонлиги йўлида дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидлаган.

«Фурсатдан фойдаланиб, ўзингизга қулай вақтда Украинага ташриф буюришингизни таклиф этаман», дейди Порошенко.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Порошенко Мирзиёевни Украинага таклиф этди