Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 508-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида янгиланган низом, шунингдек, унинг тузилмаси тасдиқланди. Бу ҳақда «Norma.uz» га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.
Давлат тест марказининг (Марказ) асосий вазифалари белгиланди:
• таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини амалга ошириш;
• таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;
• тест материаллари банкини шакллантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш;
• тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу жараёнларни мувофиқлаштириш, тест материалларини нашр қилиш, тест синови натижаларини таҳлил қилиш;
• чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш.
Марказ директорига таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовларининг сифатли ўтказилиши учун шахсий масъулият юкланади. Марказ ходимларининг умумий чекланган сони 72 нафаргача қисқартирилди (илгари – 89 нафар).
Белгиланишича, Марказ Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Марказ Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй манзилида жойлаштирилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда