17:45 / 27.07.2017
6 676

ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади

ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 1 август куни ўтказиладиган тест синовларида янгиликлар жорий этилади.

Университет сайтига таяниб Кун.уз хабар қилишича, тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриентнинг микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилгани назоратчилар томонидан аниқланса, ўша абитуриентга далолатнома тузилиб, у тест синовларига киритилмасдан, четлаштирилади.

ТАТУ қабул комиссиясининг маълумотига кўра, ҳозирда барча абитуриентлар номига махсус огоҳлантириш хатлари тайёрланди ва улар ДТМ варақасини олишга келган ҳар бир абитуриентга тақдим этилади.

Бу йил ТАТУга 1600 нафар талаба қабул қилинади. Университетга кириш учун 12 234 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади