21:44 / 31.07.2017
7 488

4 август куни Ўзбекистонда дўл ёғиши кутилмоқда

4 август куни Ўзбекистонда дўл ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида маълум қилди. Самарқанд ва Наманган вилоятларида эса дўл кутилаётганлиги хабар қилинмоқда.

“4 август куни об-ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақатгина Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, чақмоқ чақиши мумкин. Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида дўл ёғиши кутилмоқда. Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз!”, дейилади ФВВ берган хабарномада.

Ҳар кунги об-ҳаво маълумотлари эътиборингизга ҳавола этиб борилади. Бизни кузатишда давом этинг.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 4 август куни Ўзбекистонда дўл ёғиши кутилмоқда