Ўзбекистондаги салқин ҳаво ҳафта охирига қадар сақланиб қолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистондаги салқин ҳаво ҳафта охирига қадар сақланиб қолади

Узбекистон 27-08-2015, 12:49 1 019
Ўзбекистондаги салқин ҳаво ҳафта охирига қадар сақланиб қолади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, 31 августга қадар мамлакатимизда ўртача ҳаво ҳарорати кечаси 13-18, кундузи 25-32 даража атрофида сақланиб туради.

Нисбатан иссиқ об-ҳавони Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатиш мумкин. Ушбу ҳудудларда ҳарорат 34-36 даражагача кўтарилади.

27-28 август кунлари пойтахтнинг айрим туманларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёзиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18, кундузи 27-32 даража атрофида бўлади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.