Ўзбекистонлик режиссёр 15 кун ичида фильм суратга олди

  • Узбекистон
  • 29-08-2015, 21:50
  • 1 758
  • Ўзбекистонлик режиссёр 15 кун ичида фильм суратга олди

    Ўзбекистонлик режиссёр Бурҳон Шаропов “Фирибгар ошиқ” номли фильмни суратга олди. “Даракчи” газетасида берилган маълумотга қараганда, фильмнинг суратга олиш ишлари 15 кун давом этган.

    Таъкидланишича, трагедия-драма жанрида ишланган фильмда “ёшлар ўртасида учрайдиган долзарб муаммолар кўтарилиб, улар тарбияси, оила ва жамиятдаги ўрни, ота-онасига бўлган муносабати, ижтимоий тармоқларнинг фойдали ва зарарли томонлари” акс этади.