08:54 / 09.08.2017
5 604

Пойтахт кўчалардаги тўсиқларни олиб ташлаш ишлари давом этади

Пойтахт кўчалардаги тўсиқларни олиб ташлаш ишлари давом этади
2017 йил 8 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Кун.uz мухбирининг хабар беришича, анжуманда Ободонлаштириш бош бошқармаси вакиллари соҳада амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган вазифалар юзасидан маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбир давомида пойтахт кўчалари ўртасига ўрнатилган ажратувчи тўсиқлар олиб ташланиши маълум қилинди. Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, йўл ўртасидаги тўсиқлар машина ва пиёдалар ҳаракатига халақит беради. Автомобиль ҳайдовчисига тўсиқлар гўёки, давоми йўқ девордек туюлади.

Маълум бўлишича, айнан шу масалада виртуал қабулхонага кўплаб ариза ва таклифлар келиб тушган.

"Фуқароларнинг талабларини инобатга олган ҳолда, биз тўсиқларни демонтаж қилишда давом этамиз. Бу ишлар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳисобидан амалга оширилади", - деди бошқарма раҳбари ўринбосари.

Маълумот ўрнида: айни пайтда йўл ажратувчилар Мустақиллик шоҳкўчаси ҳамда Навоий кўчасидан олиб ташланган. Демонтаж қилинувчи тўсиқлар тегишли ташкилотларга етказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Пойтахт кўчалардаги тўсиқларни олиб ташлаш ишлари давом этади