08:56 / 09.08.2017
5 388

Мирзиёев Вьетнам президентига ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Вьетнам президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куанга ушбу мамлакат шимолида юз берган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликларга олиб келган кенг кўламли сув тошқини муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда «ТИВ матбуот хизмати»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

“Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, - дейилади давлат раҳбари мактубида.

Аввалроқ Вьетнамдаги сув тошқинларида 26 киши ҳалок бўлгани, талафот қиймати 41 миллион долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев Вьетнам президентига ҳамдардлик билдирди