11:23 / 16.08.2017
7 948

Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистонга етиб борди

Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистонга етиб борди
Бугун, 16 авгууст куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасига етиб борди. Уларни "Манас" аэропортида Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммадкалий Абулгазиев ва Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев кутиб олди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24"га таяниб "Кун.уз" хабар қилди.

Хабар қилинишича, бугун "Ала-Арча" давлат резиденциясида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев Абдулла Ариповни қабул қилади. Шундан сўнг Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сооренбай Жээнбеков билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистонга етиб борди