Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди, деб хабар беради "Газета.uz".
Янги ташкил этиладиган вазирлик Мактабгача таълим вазирлиги бўлади. Ўзбекистондаги боғчаларга болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади.
"Президентимиз бизнинг олдимизга болалар мактабга илм олишга тайёр бўлиб келишлари учун шароит яратиш масаласини қўйдилар. Шу муносабат билан келажакда мактабгача таълим муассасалари тармоғи ривожланади. Улар бир неча турда(давлат, нодавлат, болалар қисқа муддатда таълим оладиган) бўлади. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш талаб қилинади",—деди Халқ таълими вазири. .
Унинг сўзларига кўра, мактабгача таълим вазирлиги болаларни мактабга тайёрлаш, уларни тарбиялаш, таълим бериш услублари масалалари билан шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади