08:01 / 25.08.2017
5 511

Шувалов Тошкентдаги бозорлардан бирида бўлди. У Россияда ҳам шундай бозор ташкил қилмоқчи

Шувалов Тошкентдаги бозорлардан бирида бўлди. У Россияда ҳам шундай бозор ташкил қилмоқчи
Ўзбекистонга ташриф давомида Тошкентнинг қадимий, айни пайтда замонавий бозорларидан бирида бўлган Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов Россияда ҳам шундай масканлар ташкил этилишини исташи ҳақида айтиб ўтди.

«Ўзбекистонда бозорлар фақат савдо мажмуаси эмас, улкан маданият маскани ҳамдир. Россияда ҳам шундай бозорлар ташкил этишни истардик», дея унинг сўзларини келтирган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Игорь Шувалов Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўтказилган учрашувлар ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берган:

«Мамлакатларимиз Президентлари ўртасида дўстона муносабатлар қарор топган. Россия Федерацияси ҳукуматига Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли барча лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш бўйича кўрсатма берилган.

Яқинда мен Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссиясининг Россия томонидан раиси этиб тайинландим. Буни жуда муҳим ва масъулиятли вазифа, деб биламан. Чунки Ўзбекистон буюк тарих ва улкан иқтисодий салоҳиятга эга, Марказий Осиёдаги йирик мамлакат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда мамлакатларимиз учун бирдек манфаатли, истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш масалаларига эътибор қаратилди. Ўзбекистон, Россия, Жанубий Корея, Хитой каби мамлакатлар иштирокидаги кооперацион лойиҳалар ҳам бизда катта қизиқиш уйғотмоқда».

Экспорт ҳажмини ошириш учун темир йўллардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Россия бозорига етказиб берилмоқда. Биз Россияда ушбу маҳсулотларга бўлган талаб юқорилигини инобатга олган ҳолда мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятидамиз. Бунинг учун экспортчи корхоналарга кенг имконият бериш, божхона ва фитосанитария хизматлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, фан-таълим йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шувалов Тошкентдаги бозорлардан бирида бўлди. У Россияда ҳам шундай бозор ташкил қилмоқчи