Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қарор матни ЎзА сайтида келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддасининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қабул қилди.
Унга кўра Абдил Касимович Тўхташев (муддатсиз даврга), Акмал Анварович Муродов (10 йил муддатга), Ботир Мусинович Мўминов (муддатсиз даврга), Жамол Камолович Қаххоров (10 йил муддатга)Зарипахон Муминжоновна Курбонова (10 йил муддатга), Зафар Сафарбоевич Назаров (10 йил муддатга), Камал Максетбаевич Тарихов (10 йил муддатга), Мақсудбек Норбоевич Саидов (10 йил муддатга) Муҳаббат Миржалиловна Рабиева (10 йил муддатга) Мухаматали Азимович Назаров (муддатсиз даврга) Олим Дусмуҳамматович Холмирзаев (10 йил муддатга), Омонжон Жумаевич Арабов (10 йил муддатга) Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайланди.
Азизахон Нумановна Нажмутдинова ва Қаҳрамон Улжаев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди