01:13 / 27.08.2017
10 866

Тошкентда янги ва замонавий концерт зали қурилади

Тошкентда янги ва замонавий концерт зали қурилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни «Ўзбекистон Давлат косерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги ПҚ-3243 сонли қарорни имзолади. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайтида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳридаги иккита бино, жумладан, «Тошкент» республика фонд биржасининг биноси, шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги санатория ҳам давлат консерваториясига берилиши ҳақида хабар берилган эди, деб ёзади Kun.uz.

Ўзбекистон давлат консерваториясига тезкор фойдаланиш ҳуқуқи билан пойтахтимизнинг Бухоро кўчаси 10-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар («Фонд бозори ахборот ресурс маркази» давлат унитар корхонаси тасарруфидаги бинолардан ташқари) берилмоқда. У ерда жаҳон стандартларига мос келувчи замонавий концерт зали барпо этилади.

Бунинг эвазига «Тошкент» республика фонд биржаси» акциядорлик жамияти Мустақиллик кўчаси 107-уй манзилидаги бинони ўз эгалигига олади. Ушбу бинонинг чап қанотидаги 1-қавати ва унга мос подвал қисмини Давлат рақобат қўмитасининг қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази тезкор фойдаланишга олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда янги ва замонавий концерт зали қурилади