10:34 / 27.08.2017
6 390

Тошкентдаги «Ўртасарой» қабристонида ёнғин юз берди

Тошкентдаги «Ўртасарой» қабристонида ёнғин юз берди
Тошкент шаҳридаги «Ўртасарой» қабристонида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Потребитель.уз» гуруҳига таяниб «Дарё» нашри маълум қилди.

«Бугун, 26 август куни (у ерда) жуда кучли ёнғин содир бўлди. Жуда кўплаб қабрлар ёниб кетди. Аланга корейс қабристони томонидан келди. У ерда деярли ҳамма қабрлар куйиб кетди. 1,5 соатдан кейин битта ўт ўчириш машинаси келди», — деб ёзди гуруҳ фойдаланувчиларидан бири.

У қариндошлари ушбу қабристонга дафн этилган кишиларни келиб, уларнинг қабрини қайта тиклашга чақириб қолди.

Постга қариндош-уруғлари ушбу қабристонга кўмилган кўплаб фойдаланувчилар изоҳ ёзиб, уларга тегишли қабр ёнган-ёнмаганига қизиқди. Ўзлари чет элда бўлган баъзи кишилар қабристонга бормоқчи бўлганлардан ўз қариндошларининг қабри жойлашган карталардан хабар олишни сўраб қолди.

Фойдаланувчилардан бири ёзишича, бугун, 27 август куни қабристон маъмуриятига қўнғироқ қилганида, улар ёнғин ҳақидаги хабарни ҳайрат билан қабул қилган. Барча карталар бус-бутун эканлигини ва фақат номсиз карта ёнганлигини маълум қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги «Ўртасарой» қабристонида ёнғин юз берди