16:52 / 29.08.2017
7 310

Мактабларда янги ўқув йили қайси кундан бошланишига аниқлик киритилди

Мактабларда янги ўқув йили қайси кундан бошланишига аниқлик киритилди
Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили одатдаги каби 2 сентябрь, шанба куни бошланади. Бу маълумотни Kun.uz мухбирига Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.

Шу тариқа, бунгача айрим нашрларда янги ўқув йили 4 сентябрь, душанба куни бошланиши ҳақидаги хабарлар расман инкор этилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили, 2016/2017 ўқув йили 4 сентябрь, якшанба кунидан бошланганди. Ўшанда бунга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги президент қарори сабаб бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мактабларда янги ўқув йили қайси кундан бошланишига аниқлик киритилди