17:06 / 30.08.2017
5 441

Алишер Хўжаев ЎзМТРК раҳбарлигига қайтди

Алишер Хўжаев ЎзМТРК раҳбарлигига қайтди
30 август куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди ва ташкилотга янги раҳбар тайинланди.

Kun.uz маълум қилишича, Алишер Хўжаев ЎзМТРК раислигига қайтарилган.

У бир ойга яқин вақт давомида телевидениега раҳбарлик қилган, 29 август куни лавозимдан олинган Бобур Алихонов ўрнида ишни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Хўжаев 2005 йил апрелидан 2017 йил бошига қадар ЎзМТРК раҳбари бўлган, шу йил бошида ишдан кетган ва унинг ўрнига Хуршид Мирзоҳидов тайинланганди. Мирзоҳидов бу лавозимда ярим йил, 2017 йил августига қадар фаолият юритди.

У 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган бўлиб, 1985 йили Самарқанд давлат университетини физика ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Хўжаев 1985—1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ишлаб чиқариш бирлашмаларида фаолият олиб борган. 1993—1996 йилларда NKK фирмасида тизим муҳандиси бўлиб ишлаган.

Алишер Хўжаев 1996 йилдан раҳбарлик лавозимларида фаолият юрита бошлаган. Жумладан, 1998 йилга қадар «КомУзАзия» компаниясида, 1998—2001 йилларда эса UzPAK компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган.

2001—2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002—2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. Шундан кейин, 2005 йил 15 апрелидан Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига раҳбарлик қилишни бошлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Алишер Хўжаев ЎзМТРК раҳбарлигига қайтди