Ўзбекистонда 1 октябрдан электр энергияси тўлови қимматлашади

  • Узбекистон
  • 16-09-2015, 13:06
  • 2 904
  • Ўзбекистонда 1 октябрдан электр энергияси тўлови қимматлашади

    Ёқилғи энергия бойликлари таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» АЖ 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилди.

    Янги тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 2015 йил 15 сентябрдаги 19-03-22-05-ЎзР-90-2015 сонли Реестри асосида ўрнатилган.

    Охирги марта Ўзбекистонда 2015 йилнинг 15 май кунида электр энергияси учун тарифлар кўтарилганди.

    Янги тарифларга кўра, аҳолига бериладиган 1 кВт/с электр энергияси ҳақи 155 сўмдан 167,40 сўмгача, электр плитаси билан таъминланган хонадонлар учун 77,5 сўмдан 83,7 сўмгача ошиши белгиланган.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 1 октябрдан совуқ сув ва иссиқ сув ҳамда иситиш тизимлари таъминоти хизмати учун ҳам янгиланган тарифлар жорий этилади.

    Шунингдек, бироз олдинроқ, Ўзбекистонда табиий газ учун 1 октябрдан бошлаб тўловлар ошиши маълум қилинди.