13:55 / 05.09.2017
7 993

Хайр қора бозор. Банкларда валюта сотуви бошланди (Фото)

Бугун, 5 сентябрдан Ўзбекистондаги барча банкларда жисмоний шахсларга валюта эркин сотилиши бошланди. Айни вақтда тижорат банкларида валюта айирбошлаш шохобчаларида мижозлар қулай шароитларда валюта сотиб олишмоқда, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Жойларда бўлган «Кун» мухбирлари ҳозирча ажиотаж кузатилмаётгани, навбатлар йўқлигини билдиришган.

Шохобчаларда 1875 долларгача (15 000 000 сўм) маблағни паспортсиз олиш мумкин.

Валюта сотиб олмоқчи бўлганлар учун конверсион карта очилади. Улар ҳар 3 ойда 5000 долларгача маблағ олиши имкониятига эга бўлишади.

Блогер Давронбек Тожиалиев фейсбукдаги саҳифасида банкда илк харидорга айланганини ёзиб, суратлар илова қилган.
Хайр қора бозор. Банкларда валюта сотуви бошланди (Фото)


«Диққат! Хайр қора бозор - салом банк! Илк харид амалга ошди. Ҳеч қандай паспорт, ном ёзилган регистрацияларсиз. 1$ = 8000 сўм. Бозор баҳоси 7500 сўм. Банкда ҳозирча навбат йўқ. Биринчи бўлиб мен олдим. Банк ходимлари атрофимни ўраб олиб, илк клиент дея табриклашди!

15 000 000 эквивалентгача (1875$) паспорт талаб қилинмас экан. 8150 сўмдан доллар сотиб олиш учун карта очиларкан ва ўша картага тушириб беришаркан», дея ёзган у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хайр қора бозор. Банкларда валюта сотуви бошланди (Фото)