23:48 / 07.09.2017
7 111

Импорт маҳсулотларга бож бекор қилинмоқда ва акциз солиқлари камайтирилмоқда — Президент қарори

Импорт маҳсулотларга бож бекор қилинмоқда ва акциз солиқлари камайтирилмоқда — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишнинг навбатдаги чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Қарор матнига кўра, Импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, миллий ишлаб чиқарувчиларни хориждан киритилаётган хомашё ва материаллар билан таъминлашда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг истеъмол талабини қаноатлантириш мақсадида 2017 йилнинг 10 сентябридан бошлаб:

Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ, маҳсулотларнинг айрим турларига нисбатан импорт божхона божлари ставкаси;

Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган акциз солиғи остидаги маҳсулотларнинг акциз солиқлари ўрнатилмоқда.

2017 йил 10 сентябрдан бошлаб, 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

Қарор ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Тоҳирий зиммасига юклатилган.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Президент қарорига кўра, республикамизга олиб кирилаётган кўплаб маҳсулотларга бож ставкалари бекор қилинган ва айримларининг акциз солиқлари ставкалари камайтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Импорт маҳсулотларга бож бекор қилинмоқда ва акциз солиқлари камайтирилмоқда — Президент қарори