Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

  • Узбекистон
  • 18-09-2015, 14:13
  • 1 632
  • Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

    19-20 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, ҳарорат кечаси +17, кундузи +29 даражадан ошмайди.

    Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳарорат кечаси +10-15, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.

    Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12-17, кундузи +22-27 даражага етади.

    Фарғона водийсида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +10-15, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси +10-15, кундузи +22-27 даражага етади.

    Тоғли ҳудудларда ҳарорат кечаси +5-10, кундузи +15-20, ёмғир пайтида +12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.